Европа Иттифоқи мудофаа секторининг тўлиқ барбод бўлиши фонида мудофаа харажатларини ялпи ички маҳсулотнинг 3,5 фоизигача оширишни режалаштирмоқда.
Бу ҳақда РИА Новости РУДН иқтисодиёт факультети ИМЕБ доценти Хаджимурад Белхароевга таяниб ёзмоқда.
"Океан ортидаги ҳамкорга таяниб, Украина можаросининг уч йили давомида Европа Иттифоқида арсеналлар деярли бўшатилди. Барча умидлар асосан АҚШ томонидан молиялаштириладиган НАТО билан боғлиқ. Вашингтон эса ўз навбатида европаликлардан тўлов мажбуриятларини бажаришни талаб қилмоқда," - деди у.
Шу билан бирга, ҳарбий бюджетларнинг кўпайиши нефть ва газга бўлган юқори талабга олиб келиши мумкинлиги, бу эса Европа Иттифоқининг Россия билан ҳамкорлигини талаб қилиши қайд этилган.