Бугун 9 май, 2025 йил, жума

O'ZB

Европа давлатлари Россия таҳдидларига жавобан ягона армия тузмайди

 Европа давлатлари Россия таҳдидларига жавобан ягона армия тузмайди

Бу ҳақда Reuters агентлигига Полша ташқи ишлар вазири Радослав Сикорски маълум қилди. Зеленский шанба куни Мюнхенда Европа энди АҚШ ҳимоясига таянмаслигини айтиб, шундай армия яратишга чақирганди.

"Агар сиз бу билан миллий армияларни бирлаштиришни назарда тутаётган бўлсангиз, унда бундай бўлмайди. Лекин мен Европа, Европа Иттифоқи ўзининг мудофаа салоҳиятини ривожлантириш тарафдори эдим", - деди Сикорски.

Унинг сўзларига кўра, Европа Иттифоқи ҳозирда кучайтирилган бригадани тузмоқда. Унинг таъкидлашича, Полша қўшинларининг Украина ҳудудида бўлиши ҳам кўриб чиқилмайди, чунки Полшанинг НАТО олдидаги бурчи шарқий қанотни, яъни ўз ҳудудини ҳимоя қилишдир”.

Киритилди: 14:05 16.02.2025. Ўқилди: 1486 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!