Бугун 6 июль, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Эверестни чиқиндилардан тозалашда дронлардан фойдаланилмоқда

Эверестни чиқиндилардан тозалашда дронлардан фойдаланилмоқда

Эверестда дронлар бир ой ичида сайёҳлар қолдириб кетган 280 килограмм чиқиндини йиғишди.

Эверестда чиқинди йиғиш маҳаллий аҳоли томонидан амалга оширилади, улар баланд тоғли лагерлардан ўнлаб килограмм чиқиндиларни таянч лагерга олиб ўтишга мажбур. Одамлар бунга тахминан тўрт соат сарфлашади, дронлар эса буни олти дақиқада бажаради.

Непалда Эверестдаги чиқиндиларни тозалаш учун дронлардан фойдаланиш бошланди, деб хабар беради Bloomberg. Апрель ойининг ўрталаридан май ойининг ўрталарига қадар дронлар 280 килограммдан ортиқ чиқиндиларни йиғиб, қайта ишлашга жўнатишган.

Одатда, маҳаллий аҳоли – шерпалар – дунёдаги энг баланд чўққини тозалаш учун масъулдирлар. Уларнинг ҳар бири музликлар ва ёриқлар бўйлаб тўрт соатлик йўлни босиб ўтиб, тахминан 20 килограмм чиқинди ташийди. Охирги тоққа чиқиш мавсумида уларга SZ DJI Technology Co. компаниясининг иккита йирик дрони ёрдам берди, улар бир хил маршрутни 6 дақиқада босиб ўтишга қодир.

Bloomberg таъкидлаганидек, дронлар тўпланган чиқинди туфайли “дунёдаги энг баланд чиқиндихона” деб аталадиган қияликларни тозалаш бўйича кенг кўламли дастурнинг бир қисмига айланди. Непал ҳукумати база лагери тепасига кўтарилган альпинистлардан ўзлари билан киши бошига камида 8 килограмм чиқинди олиб кетишни талаб қилди. Акс ҳолда, улар 4000 долларлик гаровдан маҳрум бўлади, деб хабар беради rbc.ru.

Киритилди: 16:41 05.07.2025. Ўқилди: 314 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!