Аббос Ароқчининг баёнотига кўра, мамлакат раҳбарияти Вашингтон билан ҳеч қандай музокара олиб бормайди, чунки АҚШ “Эрон ҳудудига қарши Исроил томонидан содир этилаётган жиноятларнинг шериги” ҳисобланади.
Ароқчи, шунингдек, Исроил Ғазо секторидаги шифохоналарга атайлаб зарба берганини айтиб, Эрон ҳеч қачон тинч аҳолига, айниқса шифохоналарга ҳужум қилмаслигини таъкидлади.
Бугун Эрон ТИВ раҳбари Женевада Буюк Британия, Франция ва Германия ташқи ишлар вазирлари билан учрашиши режалаштирилган.
Аввалроқ Оқ уй АҚШ президенти Доналд Трамп Эрон музокараларни бошлаши учун икки ҳафталик “имконият” қолдираётганини билдирганди.