Бугун 6 сентябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Эронда хавфсизлик кучлари ва қуролли гуруҳлар ўртасида тўқнашув содир бўлди

Эронда хавфсизлик кучлари ва қуролли гуруҳлар ўртасида тўқнашув содир бўлди

Эроннинг жануби-шарқидаги Систон ва Балужистон вилоятида хавфсизлик кучлари ва қуролли гуруҳ ўртасида тўқнашувда икки киши ҳалок бўлди, дейилади Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси баёнотида.

Баёнотга кўра, Систон ва Балужистон вилоятида АҚШ ва Исроил билан боғлиқ ва террористик ҳужум уюштиришни режалаштирганликда гумон қилинган гуруҳ зарарсизлантирилди.

Баёнотда таъкидланишича, ИИҚК кучлари ва мамлакат ичкарисида ҳужум қилишни режалаштирган қуролли гуруҳ ўртасида тўқнашув келиб чиқди, натижада гуруҳнинг икки аъзоси ҳалок бўлди.

Ўлганларнинг мансублиги ва уларнинг шахси ошкор қилинмади.

Киритилди: Бугун 11:40. Ўқилди: 585 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!