Эрон пойтахти Теҳрондаги уч қаватли турар-жой биносида портлаш юз берди.
Бу ҳақда IRNA агентлиги хабар бермоқда.
Мавжуд маълумотларга кўра, ҳодиса газ сизиб чиқиши туфайли содир бўлган. Портлаш оқибатида 21 киши жароҳатланган. Улардан 11 нафари касалхонага ётқизилган, 10 нафарига воқеа жойида тиббий ёрдам кўрсатилган.
Қайд этилишича, портлаш кучидан бино қулаб тушган.