Эрон яқинда Исроил билан бўлиб ўтган 12 кунлик можародан сўнг Хитойдан "ер-ҳаво" (SAM) туридаги ракета тизимларини олди.
24-июн куни амалда ўт очишни тўхтатиш келишувига эришилгач, Теҳрон ўз ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини тиклашга киришди. Ушбу ракета батареялари етказиб берилиши айнан шу саъй-ҳаракатларнинг бир қисмидир. Аввалги Исроил ҳужумлари бу тизимларга жиддий зарар етказган эди.
Маълумотларга кўра, Эрон ушбу ракеталар учун тўловни нефть етказиб бериш орқали амалга оширмоқда. Бу эса Эрон ва Хитой ўртасидаги савдо алоқаларини янада мустаҳкамлаб бормоқда. Хитой ҳозирда Эрондан экспорт қилинаётган хом нефтьнинг деярли 90 фоизини импорт қилмоқда. Бу нефть кўпинча Малайзия каби оралиқ давлатлар орқали, АҚШ санкцияларини четлаб ўтиш мақсадида етказилади.
Қанча ва қандай турдаги ракеталар етказиб берилгани аниқ эмас, бироқ Эрон ҳозирда Хитойнинг HQ-9 ва Россиянинг С-300 каби турли ҳаво мудофаа тизимларидан фойдаланаётгани маълум. Шунга қарамай, бу тизимлар замонавий, АҚШ ишлаб чиқарган F-35 каби Исроил ҳарбий самолётларига қарши самарадорлиги чекланган деб ҳисобланади.