5 июл куни Туркиянинг Айдин вилоятида 35 ёшли ўзбек фуқароси отишма оқибатида бош қисмидан жароҳат олиб, воқеа жойида ҳалок бўлган. У ресторанда официант сифатида фаолият олиб бораётган бўлган.
Ушбу жиноятни содир этган 5 нафар шахс қўлга олинган ва тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Бош консулхона ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги аёлнинг жасадини Ўзбекистонга юбориш ҳамда унинг яқинларига ёрдам кўрсатиш учун зарур чора-тадбирларни амалга оширмоқда.