Бугун 8 июль, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Путин Ғарбга: Аввало ўзингларингизнинг муаммоларингизни ҳал қилинг

Путин Ғарбга: Аввало ўзингларингизнинг муаммоларингизни ҳал қилинг

Россия президенти Владимир Путин “Ғалаба учун барчаси!” форумида чиқиш қилиб, Ғарб давлатларини танқид остига олди. Унга кўра, бу мамлакатлар ички ижтимоий муаммоларни ҳал қилиш ўрнига, Украинага маблағ ажратишни афзал кўришмоқда.

“Уларда муаммолар кўп ва улар анча оғир. Аммо шунга қарамай, улар пулни соғлиқни сақлаш, коммунал хизматлар ёки маошларни оширишга эмас, Украинага сарфламоқда”, — деди Путин.

Унинг айтишича, фақатгина Бутунроссия халқ фронти (ОНФ) орқали жанг майдонига юборилган дронлар украин техникасига икки миллиард доллардан ортиқ зарар етказган.

“Ғарб солиқ тўловчилари шу рақамларни эшитиб, ҳукуматлари уларнинг пулларини нималарга сарфлаётгани ҳақида ўйлаб кўришсин”, — деб қўшимча қилди у.

Путин, шунингдек, миграция масаласини ҳам кўтариб, Европага миллионлаб мигрантлар келаётганини ва уларни иш билан таъминлаш зарурлигини таъкидлади. Унинг фикрича, агар бу амалга ошмаса, улар маҳаллий аҳолини меҳнат бозоридан сиқиб чиқариши мумкин.

“Бизда ҳам муаммолар бор, лекин уларда — анча оғирроқ. Агар улар Россияга нисбатан ҳозирги сиёсатни давом эттирса, вазият янада ёмонлашади”, — деди у.

Шу билан бирга, АҚШ президенти Дональд Трамп Путин билан сўнгги суҳбати Украина бўйича ҳеч қандай ижобий силжиш бермаганини маълум қилди:

“Мен хурсанд эмасман. Мен ҳеч қандай прогрессга эришмадим”, — дея изоҳ берди Трамп.

Киритилди: Бугун 11:17. Ўқилди: 1034 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!