"Биз аллақачон ўз нуқтаи назаримизни аниқ билдирганмиз: Эронда ядро бомбаси бўлмаслиги керак. Улар жавобида буни хоҳламасликларини айтишди. Шунинг учун, ушбу муҳокамада уларнинг сўзларини чин деб қабул қиламиз. Агар бу ҳақиқатан ҳам уларнинг позицияси бўлса, унда уларнинг бойитиш қурилмалари бутунлай олиб ташланиши лозим. Уларда центрифугалар бўлмаслиги керак. Улардаги барча мавжуд ёқилғи суюлтирилиши ва узоқ жойларга жўнатилиши, агар улар истасалар, фуқаролик ядро дастурига ўтишлари керак. Уларнинг Эрон ҳудудида аллақачон фуқаролик реактори бор - у Бушер деб аталади. Унда бойитиш имкониятлари йўқ, центрифугалар мавжуд эмас ва бу иншоотдан фақат фуқаролик мақсадларида - электр энергияси ишлаб чиқариш ва шунга ўхшаш ишларда фойдаланиш мумкин. Агар бу ҳақиқатан ҳам улар хоҳлаётган нарса бўлса, агар улар бу дастурга ишонишса, уни ривожлантирсинлар"
- деди Трампнинг Яқин Шарқ бўйича махсус элчиси Breitbart News’га берган интервьюсида.