Бугун 22 июнь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Эрон ядро объектларидаги эҳтимолий ҳалокатнинг Ўзбекистонга таъсири борми?

Эрон ядро объектларидаги эҳтимолий ҳалокатнинг Ўзбекистонга таъсири борми?

Эрон ва Исроил ўртасидаги кескинликларнинг ортиши фонида кун тартибига Эроннинг ядровий объектлари, жумладан, уран кон захираларидаги эҳтимолий ҳалокатларнинг Ўзбекистонга ҳам таъсир бўладими, деган савол қўйилмоқда.

Гидрометеорологик олим Эркин Абдулаҳатовнинг ёзишича, радиоактив нурланиш фаоллашса, бунинг Ўзбекистонга таъсири сезилади.

«Бордию радиоактив нурланиш фаоллашса, муайян об-ҳаво шароитларида ана ўша ҳудудлардаги радиоактив нур бизнинг Ўзбекистонга кириб келиши мумкин. Бу, Ўзбекистонга кириб келувчи ва ривожланувчи 15 синоптик жараённинг 2-3 тасида рўй беради», – деб ёзади мутахассис.

Абдулаҳатов бу жараёнлар ёзги термик депрессия ва паст босимли кичик градиентли атмосфераси соҳаси жараёнлари эканлигини айтади. Шунингдек, бу икки жараён ёз ойларида минтақада ҳукумрон жараёнлар экани важидан ҳозирги шароитда Эрон ҳудудларидаги оқимларни Марказий Осиё минтақасига тўсиқларсиз бемалол кириб келиши эҳтимолини оширишини таъкидлайди.

Киритилди: 17:01 21.06.2025. Ўқилди: 1735 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!