Бугун 6 июль, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Эрон ТИВ раҳбари: ЕИ ва Буюк Британиянинг келажакдаги музокараларда иштироки ўз долзарблигини йўқотади

Эрон ТИВ раҳбари: ЕИ ва Буюк Британиянинг келажакдаги музокараларда иштироки ўз долзарблигини йўқотади

Агар Европа давлатлари Теҳрондан тинч ядро дастурини ривожлантириш ҳуқуқидан воз кечишни талаб қилишда давом этса, Эрон улар билан олиб бориладиган музокараларни фойдасиз деб ҳисоблайди. Бу ҳақда Эрон Ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи маълум қилди

“Агар ЕИ ташқи сиёсат раҳбари Кая Каллас келажакдаги ҳар қандай музокараларнинг мақсади “Эрон ядро дастурини тўхтатиш” эканига ишонса, у ҳолда ЕИ ва Буюк Британиянинг келажакдаги музокараларда иштироки ўз долзарблигини йўқотади ва маъносиз бўлиб қолади”, дея таъкидлади Ароқчи.

У шу тарзда Калласнинг Эрон ядро дастурини “тўхтатиш” бўйича музокараларни иложи борича тезроқ қайта бошлаш зарурлиги ҳақидаги баёнотларига муносабат билдирган.

Эронлик дипломатнинг таъкидлашича, Калласнинг баёнотларидан келиб чиқадики, энди у учун Ядро қуролини тарқатмаслик шартномаси (ЯҚТШ)га қўшилган барча мамлакатларнинг тинч атом энергиясини ривожлантириш ҳуқуқи тўғрисидаги қоидалари ҳам, ядро битимининг ўзи ва у билан боғлиқ БМТ Хавфсизлик Кенгашининг 2231-сонли резолюцияси ҳам аҳамиятсиз бўлиб қолган.

2025 йилда Эроннинг АҚШ билан олиб борган беш босқичли музокаралари Исроилнинг Ислом республикасига қарши ҳарбий операцияси бошланиши ва АҚШ Қуролли Кучларининг Эрон ядро объектларига зарбалари туфайли натижасиз якунланди. Шу билан бирга, Теҳрон билан Эрон атоми бўйича янги келишув тузишда воситачилик қила олмаган Европа учлиги (Буюк Британия, Германия ва Франция) вакиллари ҳам музокаралар олиб борди.

Киритилди: 04:30 05.07.2025. Ўқилди: 547 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!