Агар Москванинг хавфсизлик кафолатлари бўйича шартлари бажарилса, Россия дарҳол ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга тайёр, деди Владимир Путин.
- Агар Россияга ҳурмат билан муносабатда бўлишса ва алдов бўлмаса, янги “махсус ҳарбий операция”лар бўлмайди;
- Ҳозирги вазиятни Ғарб сиёсатчилари ўз қўллари билан яратдилар;
- Барча ҳокимият менинг қўлимдами? Ҳа, президентда ҳокимият бор ва унинг контурлари Россия Конституциясида аниқ белгиланган;
- Биз ҳам Буюк Британия, ҳам Европа билан тенг шароитда ишлашга тайёрмиз. Бундан ҳамма фойда кўради;
- АҚШ сайловларига Россия томонидан ҳеч қандай аралашув бўлмаган, лекин Европа сиёсий элиталари бунга тўғридан-тўғри ва очиқчасига аралашди;
- Европа сиёсий элиталари АҚШ президентлик сайловларида Камала Ҳаррисни қўллаб-қувватладилар. Улар буни очиқчасига қилишди ва Трампни Россия билан алоқада айблашди. Улар ҳали ҳам АҚШ Конгрессидаги оралиқ сайловлардан кейин иттифоқчилар орттиришга умид қилишмоқда, бу уларга Трампга кўпроқ босим ўтказишга имкон беради;
- Рютте ақлли одам, мен уни биламан. АҚШ НАТОнинг асоси. Қўшма Штатларнинг янҳи Хавфсизлик стратегиясида Россия душман сифатида кўрсатилмаган, шунга қарамай, НАТО бош котиби биз билан урушга киришни режалаштирмоқда;
- Агар Калининград вилоятимизни блокада қилиш билан таҳдид қилишса, бу таҳдидлар дарҳол бартараф этилади;
- Киевнинг нефт танкерларига ҳужумлари натижа бермайди ва таъминотни бузмайди, аммо Россиянинг жавоб чоралари, албатта, муқаррар бўлади;
- Махсус ҳарбий операция зонасида 700 минг нафар жангчимиз бор.