Бугун 19 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

16 соатлик муҳокама: ЕИ етакчилари Украина учун Россиянинг музлатилган активларидан фойдаланмайди

16 соатлик муҳокама: ЕИ етакчилари Украина учун Россиянинг музлатилган активларидан фойдаланмайди

ЕИ етакчилари Украинага 90 млрд евро ажратишга келишиб олди, бунинг учун Россиянинг музлатилган активларидан фойдаланилмайди, деб хабар бермоқда BBC.

"Европа Иттифоқи етакчилари 16 соат давом этган муҳокамалар чоғида Европада музлатиб қўйилган Россия активлари ҳисобидан Украинани молиялаштириш схемаси бўйича келишувга эриша олмади. Бироқ, Евроиттифоқ Киевга 90 млрд евро миқдорида молиявий ёрдам кўрсатишни ЕИ бюджети билан таъминланган қарз ҳисобидан ажратишни маъқуллади", дея хабар бермоқда нашр.

"2026–2027 йиллар учун Украинага 90 миллиард евро миқдорида ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги қарор маъқулланди", — деб ёзди Европа Кенгаши раиси Антониу Кошта кўп соатлик музокаралардан сўнг, ижтимоий тармоқларда.

Кошта бу маблағлар қаердан олиниши ҳақида аниқлик киритмади, бироқ Reuters танишиб чиққан ҳужжатларда айтилишича, маблағлар ЕИ бюджети билан кафолатланган ҳолда капитал бозорларидан қарз олиш орқали жалб қилинади.

Шу билан бирга, ҳужжатда ушбу келишув Украинани молиялаштиришда иштирок этишни истамаган Венгрия, Словакия ва Чехиянинг молиявий мажбуриятларига таъсир қилмаслиги қайд этилган.

Киритилди: Бугун 12:24. Ўқилди: 718 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!