Бу ҳақда Массачусетс прокурори Лея Фолейга таяниб, Reuters хабар берди.
Прокурорнинг сўзларига кўра, Браун университетида содир этилган оммавий отишмада гумон қилинган шахс вафот этган. Ҳозирда у Браун университетидаги ҳужумдан икки кун ўтиб Массачусетс технология институти (МIT) профессори ўлдирилганига ҳам алоқадорлиги эҳтимоли текширилмоқда. Гумонланувчининг жасади Салем шаҳрида, Бостон марказидан тахминан 30 километр шимолда жойлашган омборхонада топилган.
Аноним қолишни истаган АҚШ Адлия вазирлиги вакилларидан бири гумонланувчи ўз жонига қасд қилганини айтди. Манбалар гумонланувчининг шахси ва нега терговчилар икки жиноят ўзаро боғлиқ бўлиши мумкин деб ҳисоблаётгани ҳақида қўшимча тафсилот бермади.
Эслатиб ўтамиз, АҚШнинг Браун университетида содир бўлган отишмада икки киши, жумладан, ўзбекистонлик талаба Муҳаммадазиз Умурзоқов ҳалок бўлганди.