Бугун 13 март, 2026 йил, жума

O'ZB

Россия НАТОга ўз шартларини маълум қилди

Россия НАТОга ўз шартларини маълум қилди

Шимолий Атлантика иттифоқи Россияга қарши позициясидан воз кечиб, ўзаро ҳурматли мулоқотга киришишга тайёр бўлса, Россия мулоқотга очиқ бўлади.

Бу ҳақда Россия ТИВ Европа билан алоқалар департаменти директори Владислав Масленников маълум қилди.

Россия ўзаро манфаатларни ҳурмат қилиш ва ҳисобга олиш ҳамда тенг ва бўлинмас хавфсизлик тамойилига асосланган мулоқотга рози, деди у.

Масленников эслатиб ўтдики, 2014 йилда НАТО “ҳар қандай об-ҳавода ўзаро алоқа” тамойилидан воз кечиб, Москва билан алоқанинг барча каналларини шунчаки музлатиб қўйган. Альянс ўз аъзолари учун “енг муҳим ва тўғридан-тўғри хавфсизлик таҳдиди” деб эълон қилинган Россияга қарши курашишга устувор аҳамият қаратди, дея қўшимча қилди ТИВ департаменти директори.

"НАТОнинг қарама-қаршилик йўналиши ҳеч бўлмаганда ўрта муддатли истиқболда мустаҳкам ўрин олган ва уни қайта кўриб чиқиш мумкинлиги ҳақида ҳеч қандай далил йўқ. Аксинча, альянс раҳбарияти Украина инқирози ҳал бўлганидан кейин ҳам Россия хавфсизликка асосий таҳдид бўлиб қолишини эълон қилмоқда", деб таъкидлади дипломат.

Киритилди: 10:20 19.12.2025. Ўқилди: 2587 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!