Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи АҚШ томонидан мамлакатнинг ядровий объектларига уюштирилган зарбадан сўнг, Ислом Республикаси ўз манфаатлари ва суверенитетини ҳимоя қилиш учун барча мумкин бўлган чораларни кўриб чиқишини маълум қилди.
"Ҳужум узоқ муддатли оқибатларга олиб келади, — деди у. — АҚШ халқаро ҳуқуқни ва Ядро қуролини тарқатмаслик тўғрисидаги шартномани бузди".