Бугун 23 июнь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Эрон ташқи ишлар вазирига суиқасд уюштирилдими?

Эрон ташқи ишлар вазирига суиқасд уюштирилдими?

Эронда ташқи ишлар вазири Аббос Арақчига уюштирилган суиқасднинг олди олинди. Бу ҳақда вазир маслаҳатчиси Муҳаммад-Ҳусайн Ранжбаран хабар берди.

Суиқасднинг олдини олишда Ислом инқилоби қўриқчилари корпусининг (ИИҚК) элита бўлинмалари иштирок этган.

Ташқи ишлар вазири “евроучлик” билан музокаралар олиб бориш учун Женевага жўнаши эълон қилинганидан буён, Исроил унга суиқасд уюштирмоқчи эмаслигига ишонч ҳосил қилиш учун менга кўплаб қўнғироқлар бўлди. Ҳа, бундай хавф, шубҳасиз, бўлган ва ҳамон мавжуд. Бироқ Аббос Арақчи ўзини дипломатия хизмати раҳбаридан кўра кўпроқ ватан аскари деб билади...

Агар ИИҚК томонидан кўрилган хавфсизлик чоралари бўлмаганида, эҳтимол, бир неча кун олдин Теҳронда унга қарши суиқасд уюштирилган бўларди, аммо Худога шукрки, бунинг олди олинди, деган Ранжбаран.

Эслатиб ўтамиз, Арақчи 20 июнь куни Женевада Европанинг учта давлати билан музокаралар ўтказди. Учрашувда Германия, Франция ва Буюк Британия ташқи ишлар вазирлари Йоханн Вадефул, Жан-Ноэл Барро ва Девид Лемми, шунингдек, Евроиттифоқ дипломатияси раҳбари Кая Каллас иштирок этди.

Киритилди: 11:58 22.06.2025. Ўқилди: 877 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!