Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚК) АҚШ денгиз флотининг DDG-119 ва DDG-53 ҳарбий кемаларига зарба берди, улар қанотли ракеталар ва Aegis тизими билан жиҳозланган.
Бу ҳақда Tasnim ахборот агентлиги ИИҚК баёнотига таяниб хабар бермоқда.
"Жазо операцияси давомида Ислом инқилоби қўриқчилари корпусининг аэрокосмик кучлари қанотли ракеталар ва Aegis тизими билан жиҳозланган DDG-119 ва DDG-53 эсминецларига баллистик ракета зарбаларини берди. Ҳужум кемаларга жиддий зарар етказди", дейилади ИИҚК баёнотида.
Аввалроқ ИИҚК Иорданиядаги АҚШ F-35, F-16 ва F-15 қирувчи самолётлари учун техник хизмат кўрсатиш ангарлари, ўқув иншоотлари, жойлаштириш жойлари ва бошпаналарига зарбалар берилгани ҳақида хабар берган эди.
Эслатиб ўтамиз, АҚШ Марказий қўмондонлиги (CENTCOM) бешта Эрон нефть танкерининг йўқ қилингани ҳақида маълумот эълон қилган эди.