Бугун 2 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Эрон АҚШ билан музокаралар бўйича ўз шартларини маълум қилди

Эрон АҚШ билан музокаралар бўйича ўз шартларини маълум қилди


Эрон АҚШ билан музокаралар бўйича қарорни Вашингтон Теҳрон шартларига рози бўлганидан кейин қабул қилади. Бу ҳақда Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи маълум қилди.

Унинг айтишича, Теҳрон ҳозирча Вашингтон билан тўғридан-тўғри музокаралар ўтказишни режалаштирмаяпти. Мулоқот воситачилар орқали давом этмоқда.

"Эрон музлатилган активларини қайтариш, нефт соҳасига нисбатан санкцияларни бекор қилиш ва Қўшма Штатларнинг минтақадаги ҳарбий кучлари сонини қисқартиришни талаб қилмоқда", — деди Эрон ТИВ раҳбари.

Шу билан бирга, Ароқчи АҚШ вице-президентининг Эрон раҳбариятига йўллаган мактубини ижобий қадам деб баҳолади.

Киритилди: Бугун 13:43. Ўқилди: 290 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!