Бугун 8 май, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Эрдўған Туркиянинг Покистон билан бирдамлигини эълон қилди

Эрдўған Туркиянинг Покистон билан бирдамлигини эълон қилди

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон ва Покистон Бош вазири Шаҳбоз Шариф ўртасида телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди.

Бу ҳақда турк ОАВлари хабар бермоқда.

Суҳбат чоғида Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги таранглик, 6-майга ўтар кечаси содир бўлган ҳужум ва долзарб воқеалар муҳокама қилинди.

Эрдўған Туркиянинг Покистон билан бирдамлигини изҳор қилиб, ҳужумда ҳалок бўлган покистонликларга Аллоҳдан раҳмат, ярадорларнинг соғайиб кетиши учун дуо қилди.

Туркия бу жараёнда Покистоннинг вазмин сиёсатини қўллаб-қувватлашини, Жамму ва Кашмирдаги теракт бўйича холис, шаффоф ва ишончли халқаро тергов ўтказиш таклифи ўринли эканини билдирди.

Эрдўған, Туркия тарангликнинг кучайишига йўл қўймаслик учун қўлидан келган барча ишни қилишга тайёрлигини ва бу борадаги дипломатик алоқаларнинг давом этишини билдирди.

Киритилди: 22:53 07.05.2025. Ўқилди: 701 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!