Бугун 26 июнь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Эммануэль Макрон Эрон бўйича кескинликни камайтиришга чақирди

Эммануэль Макрон Эрон бўйича кескинликни камайтиришга чақирди

АҚШ томонидан Эроннинг ядровий объектларига берилган зарбалардан сўнг, Франция президенти Эммануэль Макрон Эрон президенти Масъуд Пезешкиян билан телефон орқали суҳбатлашди.

🗣 «Кеча тунги зарбалардан сўнг мен Эронни бу хавфли вазиятда максимал даражада босиқлик ва сабр билан ҳаракат қилишга чақирдим, шунингдек, дипломатик йўлга қайтишга имкон бериш кераклигини таъкидладим», — деди Макрон.

📌 Аввалроқ Франция ташқи ишлар вазири Жан-Ноэль Барро ҳам АҚШнинг Эрон бўйича ҳужумларидан хавотир билдирган эди. У Франциянинг бу ҳужумларда на иштирок этганини, на уларни режалаштиришда қатнашганини айтди:

📝 «Франция ишонч билан айтади: муаммонинг узоқ муддатли ечими — бу Ядро қуролини тарқатмаслик тўғрисидаги Шартнома доирасида олиб бориладиган музокаралардир», — деб ёзди Барро Х ижтимоий тармоғида.

Киритилди: 12:48 23.06.2025. Ўқилди: 477 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!