Бугун 19 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

ЕИнинг яна бир давлатида катта миқёсда электр узилиши рўй берди

ЕИнинг яна бир давлатида катта миқёсда электр узилиши рўй берди

👉 Бу охирги ойларда Европадаги учинчи йирик энергетик инцидент ҳисобланади.

2025 йил 4 июль, жума куни Чехияда кенг кўламли электр таъминотида узилиш содир бўлди. Бу ҳолат Прагада метро поезларининг ҳаракатини тўхтатди, шунингдек мамлакатнинг бир қисмида транспорт ва инфратузилма ишини издан чиқарди.

Энергетика тизими оператoри CEPS маълум қилишича, Либерец, Марказий ва Шарқий Богемия вилоятларидаги қатор трансформатор подстанциялари токсиз қолган.

Ҳозирча узилишнинг аниқ сабаблари ўрганилмоқда, аммо расмийлар ҳеч қандай кибератака ёки диверсия излари аниқланмаганини маълум қилдилар.

🇨🇿 Чехия ички ишлар вазири Вит Ракушан миллий телевидениеда чиқиш қилиб, ҳеч қандай хавфсизлик таҳдиди аниқланмаганини таъкидлади.
🇨🇿 Транспорт вазири Мартин Купкага кўра, узилиш мамлакатдаги 14 та минтақанинг 5 тасини қамраб олган. Прагада дарёнинг ўнг соҳилида трамвайлар тўхтаган, метро эса қисман фаолиятини тўхтатган. Кейинчалик транспорт компанияси DPP ҳаракат тикланганини маълум қилди.

📍 Чехия оммавий ахборот воситалари пойтахт ва Марказий Богемияда ўнлаб одамлар лифтларда қамилиб қолгани ҳақида хабар берди.
📍 Мамлакат жанубида электр тармоқларини таъминловчи E.ON компанияси хизмат кўрсатадиган ҳудуд бу узилишдан таъсирланмаган.
📍 Шунингдек, Польшада ҳам ҳеч қандай узилиш кузатилмаган, у ерда энергетик тизим барқарор бўлган.

⚠️ Чехиядаги ушбу узилиш охирги ойларда Европада кузатилган учинчи йирик электр таъминоти инциденти бўлди:

  • Апрелда Испания тарихидаги энг йирик электр узилиши бир неча ўн шаҳарни қамраб олган;

  • Мартда эса Лондон Хитроу аэропортидаги ёнғин электроснабжениени издан чиқарган эди.

Киритилди: 13:42 05.07.2025. Ўқилди: 968 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!