Финляндия, Эстония, Латвия, Литва ва Польша қарши пиёда миналаридан фойдаланишни тақиқловчи Оттава конвенциясидан чиқишини эълон қилди. Қарши пиёда миналари инсонпарварликка зид ва шафқатсиз қурол тури ҳисобланади, чунки улар барча томонларни ажратмасдан жароҳатлайди ва можародан кейинги йиллар давомида хавфли бўлиб қолади. НАТОнинг Россия билан қуруқлик чегарасига эга олти давлатидан фақат Норвегия ушбу конвенцияда қолмоқда.
Шу билан бирга, Россия конвенцияни имзоламаган ва дунёдаги энг катта қарши пиёда мина захираларига эга — тахминан 26 миллион дона. Уларнинг кўплари Украинада қўлланилмоқда.
Бешта НАТО мамлакати Россия ва Беларус билан чегараси узунлиги тахминан 3500 км бўлиб, уни ҳимоя қилиш учун миллионлаб мина талаб этилади. Айниқса заиф давлатлардан бири — Литва бўлиб, у яқин йилларда уларнинг ишлаб чиқаришига тахминан 800 миллион евро ажратмоқчи. Россиянинг мумкин бўлган ҳужум йўлларидан бири Сувалк коридори ҳисобланади. The Telegraph хабар беришича, НАТО мутахассислари қайси чегара қисмларини мина билан тўлдириш кераклигини таҳлил қилмоқда. Мақсад — максимал қўрқитиш ва қисқа вақт ичида шунчаки катта зарар етказишки, Москва узоқ давом этадиган уруш ғоясидан воз кечсин.
Низолар қурбонларига ёрдам берувчи нодавлат ташкилот Handicap International вакили Ева Мария Фишер DWга берган интервьюсида бу ҳолатни “хавфли ва ташвиш уйғотувчи” деб атади. Фишернинг фикрича, ҳимоя учун альтернатсига усуллар қимматроқ туюлиши мумкин, аммо қарши пиёда миналаридан фойдаланиш билан боғлиқ катта харажатлар ва зарарларни ҳисобга олганда, бундай эмас.