Бугун 12 октябрь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

ЕИ: Тожикистон Путинни ҳибсга олиш бўйича мажбуриятини бажармади

ЕИ: Тожикистон Путинни ҳибсга олиш бўйича мажбуриятини бажармади

Евроиттифоқ вакилига кўра, Тожикистон ХЖСнинг Путинни ҳибсга олиш бўйича ўз мажбуриятларини бажармади.

Халқаро жиноий суд ордер берганига қарамай, Россия президенти Тожикистонда қўлга олинмади. Тожикистон Халқаро Жиноят Суднинг иштирокчиси бўлган давлат сифатида Низомдаги ҳибсга олиш ордерини бажариш бўйича ўз мажбуриятларини бажармаган. Бу ҳақда Европа Иттифоқи Ташқи ишлар хизмати матбуот котиби Анитта Хиппер маълум қилди.

"Европа Иттифоқи Россиянинг босқинчилик уруши даврида содир этилган барча жиноятлар, инсон ҳуқуқлари бузилиши ва қонунбузарликлари учун халқаро ҳуқуқ доирасида жавобгарликни таъминлаш, қурбонларнинг адолатга бўлган ҳуқуқлари, товон тўлови ва такрорланмаслик кафолатларини таъминлашга қаратилган саъй-ҳаракатларни қатъий қўллаб-қувватлайди. Шу муносабат билан Европа Иттифоқи Халқаро жиноий суд прокурори томонидан Украинада олиб борилаётган терговларни қўллаб-қувватлашда давом этади ва барча давлатларни ҳамкорликка чақиради", дейилади баёнотда.

2023 йилнинг 17 мартида Халқаро жиноий суд Россия президенти Владимир Путин ва болалар ҳуқуқлари бўйича комиссар Мария Лвова-Беловани ҳибсга олишга ордер берганди. Улар украиналик болаларни депортация қилишда айбланмоқда.

Лекин Тожикистондан аввал Путин Мўғулистонда ҳам қамалмади.

Киритилди: 13:22 11.10.2025. Ўқилди: 884 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!