"Агар ўша экспертлар шунчалик жонбозлик кўрсатаётган экан, мен уларга қўлига супурги олиб Москвадаги уйларнинг бирининг ҳовлисига чиқишни маслаҳат берган бўлардим. Ўзларининг олий маълумоти ва докторлик диссертацияси билан. Менимча, улар бу ишни қилишмайди. Хўш унда ким бажаради?", деди Москва мэри.
Бизга фақат юқори малакали ишчилар керак дейдиганларнинг мантиғини тушунмайман. Улар келиб юқори малакали иш жойларини эгалласа, москваликлар кўча супуришга чиқадими? Ушбу оғир иш билан шуғулланишга рози бўлётган одамлар борлиги учун биз худога шукур дейишимиз керак, - деб қўшимча қилди мэр.
Собянин айтишига кўра, 2018 йилдан бери Россия пойтахтидаги мигрант ишчилар сони ўзгаришсиз қолган, оммавий кириб келиш йўқ, лекин жуда кўпчиллик мигрантлар устидан назоратни кучайтиришни талаб қилмоқда.