Бугун 19 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

ЕИ бош дипломати Кая Каллас келаси ҳафтада Ғазо секторидаги ҳаракатларига жавобан Исроилга қарши санкцияларни тақдим этади — Euractiv

 ЕИ бош дипломати Кая Каллас келаси ҳафтада Ғазо секторидаги ҳаракатларига жавобан Исроилга қарши санкцияларни тақдим этади — Euractiv

Нашр манбаларига кўра, санкциялар Исроил билан Европа Иттифоқи ўртасидаги Ассоциация келишувини тўлиқ ёки қисман тўхтатиб туришни, амалдорлар, ҳарбийлар ва кўчманчиларга нисбатан шахсий чекловларни ўз ичига олиши мумкин. Шунингдек, Брюссел Исроил билан савдони чеклаши, қурол етказиб беришга эмбарго жорий қилиши ва илмий-техник ҳамкорликни музлатиб қўйиши эҳтимоли бор.

Бироқ Ассоциация келишувини тўхтатиб туриш фақат Европа Иттифоқига аъзо барча давлатлар бу қарорни қўллаб-қувватлаган тақдирда амалга оширилиши мумкин. Шунинг учун Европа Иттифоқи шахсий санкциялар билан чегараланиши мумкин.

Евроиттифоқ давлатлари ташқи ишлар вазирлари чекловларни 15 июл куни муҳокама қилиши режалаштирилган. Худди шу куни Исроил Ғазо секторида гуманитар вазиятни яхшилаш бўйича ҳисобот тақдим этиши керак.

Киритилди: 15:16 05.07.2025. Ўқилди: 950 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!