Бугун 21 июнь, 2025 йил, шанба

O'ZB

CITES Бош котиби “Eco Expo Central Asia 2025” кўргазмаси нима учун аҳамиятли эканлигини айтди

CITES Бош котиби “Eco Expo Central Asia 2025” кўргазмаси нима учун аҳамиятли эканлигини айтди

Йўқолиб кетиш хавфи остида турган ёввойи фауна ва флора турлари билан халқаро савдо тўғрисидаги конвенция (CITES) Бош котиби Ивонн Игуэро минтақада “Eco Expo Central Asia 2025” кўргазмасини ўтказишнинг аҳамияти ҳақида ўз фикри билан ўртоқлашди.

Унинг сўзларига кўра, Марказий Осиё жиддий экологик муаммоларга, жумладан, биохилма-хилликнинг йўқолишидек глобал инқирозга учрамоқда — бу бутун дунё мамлакатлари дуч келаётган муаммо.

И.Игуэро Марказий Осиёда бундай кўргазмани ўтказиш алоҳида аҳамиятга эга эканлиги, чунки бу минтақанинг ноёб ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини сақлаб қолиш йўлларини излаш имконини беришини таъкидлади.

"Бу фақатгина Ўзбекистонга эмас, бутун минтақага дахлдор муаммо. Фақат саъй-ҳаракатларни бирлаштирган ҳолда 2030 йилгача Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш йўлида ҳаракат қилишимиз мумкин", — деди у.

Киритилди: 22:34 19.06.2025. Ўқилди: 445 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!