Бугун 12 декабрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Чодак қишлоғига янги мақом берилди

Чодак қишлоғига янги мақом берилди

Наманган вилоятининг Поп туманида жойлашган Чодак қишлоғига “Туризм қишлоғи” мақоми берилди, дея хабар берди Туризм қўмитаси.

Чодакда “Туризм қишлоғи” мақомини беришга бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Унда иштирокчилар ҳудудда фаолият юритаётган бир неча дам олиш масканлари ва меҳмон уйларини кўздан кечиришди.

“Тадбир давомида байрамга туҳфа сифатида ҳудудда барпо этилган яна битта замонавий меҳмон уйи фойдаланишга топширилди”, — дейилади хабарда.

Ҳозирда Чодакда қуйидаги экстримал ҳамда 100 дан ортиқ экотуризм объектлари фаолият олиб бормоқда:

300 та оилавий меҳмон уйи;

4 та дам олиш маскани;

3 та болалар оромгоҳи;

2 та хостел;

1 та кемпинг;

30 та гастирономик туризм объекти;

узунлиги 300 метр бўлган тўртта осма кўприк;

узунлиги 50 метр бўлган шишали осма кўприк;

сунъий шаршара;

ўртача узунлиги 400 метр бўлган осма дор йўли.

Айтилишича, мазкур объектлар ишга тушиши натижасида 1500 дан ортиқ маҳаллий аҳоли иш билан таъминланган.

Шу билан бирга, Чодакда 257 та лойиҳа амалга оширилмоқда.

Киритилди: 23:15 30.09.2024. Ўқилди: 1353 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!