Бугун 29 июль, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Буюк Британия Украинага янги ҳарбий ёрдам пакетини тақдим этди

Буюк Британия Украинага янги ҳарбий ёрдам пакетини тақдим этди

Буюк Британия бош вазири Энди Бернхэм Украина президенти Владимир Зеленский билан учрашув якунлари бўйича Киевга қўшимча ҳарбий ёрдам кўрсатилишини маълум қилди. Зеленский Бернхэм бош вазир лавозимига киришганидан кейин қабул қилинган биринчи хорижий давлат раҳбари бўлди.

Томонлар Британия денгиз базасида бўлиб ўтган музокараларда Украина мудофаа салоҳиятини кучайтириш масалаларини муҳокама қилди. Хусусан, Лондон Stone Cloak электрон кураш тизимларини ишлаб чиқариш ва улардан фойдаланиш ҳуқуқини Украинага топширишга рози бўлди. Ушбу технология дронлар ва қанотли ракеталарнинг ҳаво мудофаа тизимлари томонидан аниқланишини қийинлаштиради.

Шунингдек, Британиянинг Brakestop дастури доирасида 500 километрдан ортиқ масофага уча оладиган янги ракета-дронлар ишлаб чиқилмоқда. Уларнинг илк партиясини 2026 йил охиригача Украинага етказиб бериш режалаштирилган.

Расмий маълумотларга кўра, Буюк Британия ҳозиргача Украинага 16 миллиард фунт стерлинглик ҳарбий ёрдам ажратган. Жорий йилда Киевга 150 мингта зарба ва разведка дрони, шунингдек, 350 та зенит ракета етказиб берилиши кўзда тутилган.

Бундан ташқари, Лондон можаро тугаганидан кейин Украинага жойлаштирилиши режалаштирилаётган кўп миллатли халқаро кучларни шакллантиришда ҳам етакчи рол ўйнашини маълум қилди. Россия эса НАТО кучларининг Украина ҳудудида жойлаштирилишига қарши эканини яна бир бор таъкидлади.

Киритилди: 18:11 27.07.2026. Ўқилди: 446 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!