Бухоро давлат тиббиёт институтида ўтказилган навбатдаги талабалар олимпиадаси “Абу Али ибн Сино таълимотдан Учинчи Реннесансгача” деб номланди.
Унда Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Беларусь ва мамлакатимиздаги давлат ҳамда нодавлат тиббиёт олий ўқув юртларидан 200 дан ортиқ талаба анъанавий тарзда иштирок этди.
Якуний натижаларга кўра, Бухоро давлат тиббиёт институти ва Асфандиёров номидаги Қозоғистон Миллий тиббиёт университети жамоаси 1- ўрин, Воронеж давлат тиббиёт университети ва Тошкент тиббиёт академияси жамоаси 2-ўрин, Тожикистон тиббиёт университети, Самарқанд давлат тиббиёт университети ва Қуролли Кучлар ҳарбий тиббиёт академияси талабалари эса фахрли учинчи ўрин соҳибига айланди.