Бугун 18 декабрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Украинага зудлик билан жуда катта пул керак

Украинага зудлик билан жуда катта пул керак

Украина жиддий молиявий қийинчиликларга дуч келмоқда ва яқин йилларда кенг кўламли ташқи ёрдамга муҳтож, деб ёзади AP.

Халқаро валюта жамғармаси ҳисоб-китобларига кўра, 2026-2027 йилларда Украинага жами 137 миллиард евро (тахминан 160 миллиард доллар) керак бўлади. Шу билан бирга, маблағларнинг катта қисми баҳоргача жалб қилиниши керак.

Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен Европарламент депутатлари олдида сўзга чиқиб, Украинани яқин икки йилга молиялаштириш масаласи Европа кенгаши доирасида ҳал қилиниши кераклигини айтди. "Бир нарса аниқ: биз Украинани кейинги икки йил учун молиялаштириш тўғрисида қарор қабул қилишимиз керак," - деди у.

Шу билан бирга, Европа кенгаши раиси Антониу Кошта ЕИ етакчилари музокаралар бир неча кун давом этса ҳам, келишувга эришилгунга қадар музокараларни давом эттириш ниятида эканини маълум қилди.

Киритилди: 23:34 17.12.2025. Ўқилди: 444 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!