Германияда ёқилғи нархи кетма-кет учинчи йил пасаймоқда, деб хабар беради DW.
ADAC ташкилотининг прогнозига кўра, бензиннинг ўртача йиллик нархи бир литрга 1,69 еврогача пасаяди, бу 2024 йилга нисбатан беш центга арзонроқдир.
Дизелнинг ўртача нархи бир литрга 1,61 еврогача тушиб кетди, бу ўтган йилга нисбатан тўрт центга арзон.
“Нархлар тушиб кетганига қарамай, ёнилғи қуйиш ҳали ҳам нисбатан қиммат”, — деди ADAC ёқилғи бозори эксперти Кристиан Лаберер ARD телеканалининг Tagesschau дастурига берган интервьюсида.
Бензин нархига таъсир қилувчи энг муҳим омил бу нефть нархидир. Нефть ишлаб чиқаришнинг камайиши билан таклиф камаяди, бу эса нархларнинг ошишига олиб келади.
Лаберернинг фикрича, қисқа муддатда нархларнинг кескин ошиши учун ҳеч қандай сабаб йўқ – жаҳон иқтисодиётининг заифлиги туфайли талаб паст.
Германияда ёқилғи нархларидаги минтақавий фарқлар сақланиб қолмоқда: мамлакат ғарбида ёқилғи шарқига қараганда анча арзон.