Бугун 3 февраль, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Машҳур режиссёр миллиардерга айланди

Машҳур режиссёр миллиардерга айланди

71 ёшли машҳур режиссёр Жеймс Кемерон миллиардерлар сафига қўшилди. Forbes нашрининг баҳолашича, бугунги кунда унинг бойлиги 1,1 миллиард долларни ташкил этади. Шу тариқа Кемерон Голливуддаги энг бадавлат ижодкорлар қаторидан жой олди.

Миллиардерлик мақомига эришган Жеймс Кемерон Жорж Лукас, Стивен Спилберг, Питер Жексон ва Тайлер Перри каби бой режиссёрлар қаторига қўшилди. Уларнинг барчаси кино саноатида кўп йиллардан бери муваффақиятли филмлар яратиб келади.

Режиссёрнинг картиналари бугунга қадар деярли 9 миллиард доллар миқдорида касса тушуми келтирган.

Форбес прогнозларига кўра, Кемерон даромади яқин йилларда янада ошиши мумкин. Хусусан, 2025 йил 19 декабрь куни жаҳон преьмераси бўлиб ўтиши режалаштирилган “Аватар: Олов ва кул” фильми орқали режиссёр тахминан 200 миллион доллар даромад олиши кутилмоқда.

Киритилди: 22:45 17.12.2025. Ўқилди: 1936 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!