Катта матбуот анжумани ва тўғридан-тўғри мулоқот арафасида Россия президенти Владимир Путин иккита ўзига хос янги йил совғасини тақдим этди. "Россия-24" телеканали хабарига кўра, давлат раҳбари ўз мурожаатларида орзулари ҳақида ёзган икки боланинг эзгу тилакларини шахсан амалга оширди.
Шундай қилиб, 11 ёшли Владимир дзюдо билан шуғулланади ва у президентдан кўк рангли кимонони совғага олди. Олтойлик бола Егор эса ўта енгил самолётда парвоз қилди.
Маълумот учун, Владимир Путин билан навбатдаги жонли мулоқот 19 декабрь куни бўлиб ўтади.