Бугун 10 октябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Бухорода 14 кунлик чақалоқнинг ошқозонидан тўғноғич олиб ташланди

Бухорода 14 кунлик чақалоқнинг ошқозонидан тўғноғич олиб ташланди

Бухоро вилоятида шифокорлар 14 кунлик чақалоқнинг ошқозонидан тўғноғични олиб ташлади. Бу ҳақда “Миллар” кўрсатуви репортажида хабар қилинди.

Маълум қилинишича, чақалоқ тинимсиз қусиш ва безовталик сабабли Бухоро вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказига олиб келинган. Тиббиёт муассасасида қайта ўтказилган рентген текширувида унинг ошқозонида тўғноғич борлиги аниқланган.

Шундан сўнг шифокорлар ёт жисмни олиб ташлашга киришган. Бунинг учун жарроҳлик кесмаси талаб этилмаган. Тўғноғич гастрезофагоскоп аппарати орқали махсус қисқич ёрдамида чиқариб олинган.

“Операциясиз, ҳеч қандай кесишсиз, махсус ускуна ёрдамида тўғноғични олиб ташладик. Бир томчи ҳам қон кетмади. Амалиёт 10–15 дақиқа давом этди”, дейди шифокор.

Муолажадан кейин чақалоқнинг аҳволи яхшиланган. Шифокорнинг сўзларига кўра, боланинг тана ҳарорати, юрак уриши ва нафас олиши меъёрида бўлган. У мустақил эмишни бошлаган ва онасининг бағрига қайтарилган.

Тиббиёт маркази мутахассиси чақалоқнинг аҳволи яхши эканини билдириб, уни шу куннинг ўзида уйига чиқариш режалаштирилганини айтган. Чақалоқнинг ошқозонига тўғноғич қандай тушиб қолгани ҳақида репортажда маълумот берилмаган.

Киритилди: 23:25 09.10.2026. Ўқилди: 564 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!