Бугун 9 май, 2025 йил, жума

O'ZB

Бухоро ва Самарқандга келган туристларнинг кўпчилиги Хивага авиарейс бўлмагани учун қайтиб кетаяпти

Бухоро ва Самарқандга келган туристларнинг кўпчилиги Хивага авиарейс бўлмагани учун қайтиб кетаяпти

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши давом этмоқда.

Сервисни ривожлантириш бўйича вазир ва ҳокимларда ёндашув ҳар хиллиги, биргаликда ишлаш йўлга қўйилмагани кўрсатиб ўтилди.

Масалан, Хоразмга 6 миллион маҳаллий ва хорижий сайёҳ олиб келиш режа қилинган бўлсада, Хоразмга ҳафтасига 52 та авиарейс ва 23 та поезд қатновида ташилаётган йўловчилар йилига 800 мингдан ошмаяпти. Бухоро ва Самарқандга келган туристларнинг кўпчилиги Хивага авиарейс бўлмагани учун қайтиб кетаяпти.

Яна бир мисол, етти йилда хусусий клиникалар сони 3 карра ошди. Кўп клиникалар олиб келинган бренд тиббий ускуналарни рўйхатдан ўтказиш 6 ойгача чўзилаётганидан норози бўлиб, четдан келадиган ускуналарни соддалашган тартибда рўйхатдан ўтказиш таклифини беряпти.

Жойларда тиббий лаборатория очиш учун тадбиркорлар аккредитациядан ўтишга ойлаб вақт сарфлаяпти. Тўсиқлар жуда кўп. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, ҳар бир вилоятда 10 нафардан шундай тадбиркорлар бор. Улар 1 миллион доллардан пул тикиб, лаборатория очишга тайёр.

Киритилди: 11:00 07.02.2025. Ўқилди: 679 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!