Бугун 10 июль, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Трамп Путинни Москвага бомба ташлаш билан таҳдид қилганини айтди

Трамп Путинни Москвага бомба ташлаш билан таҳдид қилганини айтди

АҚШнинг президенти Дональд Трамп 2024 йилдаги ҳомийлар йиғилишида сўзлаб, Россия президенти Владимир Путинни Украинага ҳужум қилмаслик учун Москвага бомба ташлаш билан таҳдид қилганини маълум қилди.

“Путинга айтдим: агар сен Украинага кирсанг, мен Москвага бомба ташлайман. Менда бошқа чора йўқ”, — деган Трамп ёпиқ йиғилишдаги нутқида.

У, шунингдек, Хитой раҳбари Си Цзиньпинга ҳам Тайванга ҳужум бўлса, Пекинни бомбардимон қилишни айтганини билдирган. “У мени жинни деб ўйлади, лекин муаммо бўлмаган”, — деган Трамп.

Аудиоязувлар Трампнинг ҳомийлар олдида агрессив ташқи сиёсат, талабалар намойишлари ва сайловолди маблағ тўплаш стратегияларини очиқ баён этганини кўрсатади.

Унинг сўзларига кўра, талабаларнинг намойишларини тўхтатиш учун уларни мамлакатдан чиқаришни таклиф қилган. Шунингдек, бой ҳомийлардан катта миқдорда маблағ йиғишга эришганини ҳам таъкидлаган.

Киритилди: 18:14 09.07.2025. Ўқилди: 1440 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!