Бугун 10 июль, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Ламин Ямал 400 минг долларга олтиндан маржон ясатди (фото)

Ламин Ямал 400 минг долларга олтиндан маржон ясатди (фото)

Яқинда 18 ёшга тўладиган "Барселона" вингери Ламин Ямал ўзини хурсанд қилишга қарор қилди. Истеъдодли футболчи тақинчоқ - исм-шарифининг бош ҳарфлари ёзилган маржон учун 400 минг доллар сарфлади. Бу ҳақда Бразилиянинг CNN телеканали хабар бермоқда.

Маржон олтиндан ясалган. Уни "Барселона" рангларидаги бриллиантлар ва қимматбаҳо тошлар безаб турибди.

Ламин Ямал 400 минг долларга олтиндан маржон ясатди (фото)

Ламин Ямал 13 июль куни вояга етади. У аллақачон "Барселона" сафида 106 та ўйинда майдонга тушиб, 25 та гол урган ва шерикларига 34 та голли узатмани амалга оширган.

Киритилди: 17:38 09.07.2025. Ўқилди: 1316 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!