"Манчестер Сити" ҳужумкор ярим ҳимоячиси Жеймс Макэйти ёзги трансферлар ойнасида жамоани тарк этиши мумкин. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар бермоқда.
Манбага кўра, "Манчестер Сити" 22 ёшли тарбияланувчисини 23-29 млн евро эвазига қўйиб юборишга тайёр. Журналистнинг маълумотига кўра, Макэйтига Бундеслига, АПЛ ва А Серия клублари қизиқиш билдирмоқда. Таъкидланишича, вазиятни диққат билан кузатиб бораётган "Аталанта" томонидан ҳам қизиқиш мавжуд.
2024/25-йилги мавсумда Макати барча турнирларда 27 та ўйинда майдонга тушиб, еттита гол урди. Футболчининг "шаҳарликлар" билан шартномаси келаси ёзда якунига етади.