Бугун 10 июль, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Суд Карло Анчелоттини бир йил қамоқ жазосига ҳукм қилди

Суд Карло Анчелоттини бир йил қамоқ жазосига ҳукм қилди

Бразилия терма жамоаси бош мураббийи Карло Анчелотти Испанияда бир йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Жазо 2014 йилги солиқ қоидабузарлиги билан боғлиқ. Бироқ Анчелотти 2015 йилда ҳам худди шундай қоидабузарлик учун оқланган эди.

Бир йиллик қамоқ муддатидан ташқари Анчелотти 386 362 евро жаримага тортилди.

Эслатиб ўтамиз, прокуратура Карло Анчелоттини “Реал”даги илк фаолияти давомида барча даромадларидан солиқ тўламаганликда айблаган эди.

Шуни таъкидлаш керакки, Испанияда икки йилгача бўлган қамоқ жазоси одатда шартли жазога алмаштирилади.

Киритилди: 21:00 09.07.2025. Ўқилди: 2420 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!