Бу ҳақда Урал савдо-саноат палатаси раҳбари Андрей Беседин маълум қилди.
"Ҳиндистонлик ҳамкасбларимдан эшитишимча, йил охиригача Россияга, жумладан Свердловск вилоятига Ҳиндистондан 1 млн мутахассис келади. Екатеринбургда ушбу мамлакатнинг янги Бош консуллиги очилмоқда, у ушбу масалалар билан шуғулланади," - деди Беседин ЕАН агентлигига.
Кадрларни жалб қилиш бўйича ишлар Шри-Ланка ва КХДР билан ҳам олиб борилмоқда, дея қўшимча қилди у.