"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола тез орада футболда КЖЧ туфайли фалокат юз беришини айтди.
"Ноябрь, декабрь ёки январда бизни эҳтимолий фалокат кутмоқда. Биз ҳолдан тойдик! Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати бизни йўқ қилди. Ҳаётимизда биринчи марта шундай бўлди. Ўйинларга қайтганимизда нима бўлишини кўрамиз", - деди испаниялик мутахассис.