Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Бугун Тошкентда ёмғир ёғиши мумкин

Бугун Тошкентда ёмғир ёғиши мумкин

"Ўзгидромет" хабарига кўра, бугун кундуз куни Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Фақат куннинг иккинчи ярмида Тошкент, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида об-ҳавонинг беқарорлигида қисқа муддатли ёмғир ёғиши ва момақалдироқ бўлиши кутилмоқда. Баъзи жойларда шамол чангли бўрон билан 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 32-37° бўлади.

Пойтахтимизда ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, куннинг иккинчи яримда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади, 12-15 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 34-36° бўлади.

Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 22-27° бўлади.

Киритилди: 07:54 10.06.2021. Ўқилди: 2619 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!