Ўзбекистон бўйича ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди.
Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойлайда 13-18 м/с гача кучайиши, чанг тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 38-43°, жанубда баъзи жойлайда 44-45° гача бўлади.
Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди.
Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 39-41° бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 30-35° бўлади.