Бугун 29 июль, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Ғарб нега Россиядан Украинага урушни тўхтатишни талаб қилмоқда?

Ғарб нега Россиядан Украинага урушни тўхтатишни талаб қилмоқда?

Ғарб давлатлари Россиядан Украинадаги урушни тўхтатишни талаб қилмоқда, шунда Киев дам олиш имконига эга бўлади ва уни қурол билан янада таъминлаш мумкин бўлади. Бу ҳақда Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров айтиб ўтди.

Россия ТИВ раҳбарининг таъкидлашича, Украина масаласи Ғарбнинг Россияга стратегик мағлубият етказишга қаратилган сиёсатининг намоён бўлиши ҳисобланади. Лавровнинг таъкидлашича, Европа бу режаларга анча аввал тайёргарлик кўрганини яширмайди.

"Ҳозир [Ғарбда] биздан дарҳол ўт очишни тўхтатишни ва вазиятни шундайлигича қолдиришни талаб қилмоқда, шунда улар Киевдаги ўз мижозларига яна бир дам олиш имконини беради ва уларни қурол билан таъминлашни давом эттиради", – деди вазир.

Лавров таъкидлашича, Европада Россияни мағлуб қилиш жиддий мақсад сифатида қўйилган ва бу ҳар куни ўз тасдиғини топмоқда.

"Германиянинг янги канцлери, жаноб [Фридрих] Мерц, 'биз Германияни Европа қитъасидаги энг кучли ҳарбий давлатга айлантиришимиз шарт', деб айтди. Германия Биринчи жаҳон уруши арафасида ҳам, Иккинчи жаҳон уруши арафасида ҳам энг катта ҳарбий куч эди ва ҳар икки урушни айнан ўша бошлаган эди. Энди эса у яна Германияни Европа қитъасидаги биринчи ҳарбий куч қилишни истаяпти", – деди Лавров.

Россия ТИВ раҳбари шунингдек, АҚШ президенти Дональд Трамп прагматик эканини ва у ҳеч қандай урушни истамаслигини айтди. Лавровнинг таъкидлашича, Трамп ўзидан олдинги президент Жо Байден ва ҳозирги Европа етакчиларидан фарқли ўлароқ, мулоқотга очиқ. У шунингдек, аввалроқ Европа етакчилари Киевга Москва билан тинчлик музокаралари олиб боришни тақиқлаётганини ҳам таъкидлаган эди.

Киритилди: 15:14 28.07.2025. Ўқилди: 2173 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!