Бугун 29 июль, 2025 йил, сешанба

O'ZB

“Қўзиқорин бино” машмашаси: етарли махсус техникалар бўлмаганлиги сабабли, ижро ҳарактлари бир неча бор тўхтатилган эди

“Қўзиқорин бино” машмашаси: етарли махсус техникалар бўлмаганлиги сабабли, ижро ҳарактлари бир неча бор тўхтатилган эди

Самарқанд тумани “Жўйисой”маҳалласида фуқаро Ф.Халилов томонидан қурилган меҳмонхона қурилиши ҳеч қандай шаҳарсозлик ҳужжатлари расмийлаштирилмасдан амалга оширилган.

Ҳолат юзасидан Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ўз муносабатини маълум қилди.

Шундан сўнг МИБ ҳам ҳолатга ўз муносабатини эълон қилди.

Аниқланишича, Фуқаролик ишлари бўйича Тайлоқ туманлараро судининг ижро варақасига асосан жавобгар Ф.Х томонидан Самарқанд тумани “Жўйисой” МФЙ ҳудудидаги ўзига тегишли бўлган уй-жойда ўзбошимчалик билан ноқонуний қурилган 12 қаватли бино-иншоот (меҳмонхона) жавобгарнинг ҳисобидан буздириш тўғрисидаги ижро ҳужжати Бюронинг Самарқанд туман бўлими иш юритувига келиб тушган.

Жавобгарга бир неча бор огоҳлантириш хатлари берилган. Бироқ жавобгар давлат ижрочиси талабларини бажарилмаганлиги сабабли унга нисбатан жавобгарлик масаласини кўриб чиқиш учун иш тўпланган ҳужжатларни Жиноят ишлари бўйича Самарқанд туман судига юборган ва Суд томонидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 198-моддаси 2-қисмига асосан базавий ҳисоблашнинг етти (7)-баробари миқдорида яъни 2.100.000 сўм маъмурий жарима жазо чораси қўлланилган.

Жавобгар Ф.Х. ижро ҳужжатида кўрсатилган талабларни бажармаганлиги сабабли унга нисбатан 29.05.2023 йилда ЖКнинг 232-моддаси 1-қисми билан ҳар ойлик иш ҳақининг 15 фоиз миқдорини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда бир йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган.

Ҳозирда мажбурий ижро ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Маълумот учун: ушбу бинони бузиш ижро ҳаракатлари даврида, етарли махсус техника воситалари бўлмаганлиги сабабли, ижро ҳарактлари бир неча бор тўхтатилган эди.

2025 йилда давлат ижро органлари суд қарорини бажаришга киришди. Айни пайтда махсус техникалар жалб этилган, бино қисмларининг бузилиши бошланган.

Киритилди: 20:04 28.07.2025. Ўқилди: 1366 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!