Трампнинг ҳаракатлари баъзан тушунарсиз бўлишига қарамасдан, у бизнесмен ва ўз мамлакати иқтисодий манфаатларини босқичма-босқич ва қатъий олға сурмоқда.
ЕИ билан имзоланган сўнгги “шартнома”:
1. АҚШ товарлари учун божларни “ноль” фоизга туширади. Яъни Европа бозорини АҚШ товарлари учун тўлиқ очиб беради.
2. ЕИни Америкадан қиммат энергетика маҳсулотлари сотиб олишга мажбурлайди. Бу саноат ва қишлоқ хўжалиги учун улкан қўшимча харажатлар туғдиради.
3. Юқоридаги фактлар улкан сармоялар оқимини Европадан АҚШга йўналтиради.
4. Бу “шартнома” аниқ Россияга қарши, чунки у Россиядан нефт ва газ сотиб олишни таъқиқлайди.
Трамп учун бу асосан бизнес бўлса, “ақлдан озган кампир” Европа учун бу неонацист мафкуранинг бир қисмидир. Бундан асосий зарарни албатта оддий европаликлар кўради. Қани энди улар Брюсселга бостириб кириб, барча еврокомиссарларни ЕИ байроқлари ўрнига осиб қўйса. Жумладан, ақлдан озган Урсула бувини ҳам. Бу, албатта, ёрдам бермайди, лекин ҳеч бўлмаганда қизиқарли бўлади... дея фикр билдирди Дмитрий Медведев.