Бугун 28 июль, 2025 йил, душанба

O'ZB

Ўз қизини зўрлаган отага ҳукм ўқилди

Ўз қизини зўрлаган отага ҳукм ўқилди

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори ўринбосари Шаҳноза Мирзиёева инстаграмдаги саҳифасида отаси томонидан зўрланган қиз ҳақида маълум қилди.

Унга кўра, қиз бу мудҳиш воқеа ҳақида ҳеч кимга айтмаган, аммо ижтимоий ходим ташаббуси билан ўтказилган тиббий кўрик пайтида зўравонлик аниқланиб, тергов бошланган.

Воқеа тафсилотлари очиқлангандан сўнг, қизалоқ аввал оилавий болалар уйига, сўнг онасининг қарамоғига юборилган.

"Ҳозирда унга тиббий, психологик ва ижтимоий ёрдам кўрсатилмоқда", — дейилади расмий хабарда.

Қайд этилишича, 24 июль куни суд отасига нисбатан ҳукм чиқарган. У ЖКнинг 118-моддаси 3-қисми (зўрлаш) бўйича айбдор деб топилиб, 12 йил озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилинган.

Киритилди: Бугун 13:55. Ўқилди: 1579 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!