Баҳодир Жалолов 27 июль кунги жанги бекор бўлганига изоҳ қолдирди.
У 27 июль куни Нью-Йоркда италиялик Жанмарко Кардильо билан жанг қилиши керак эди. Аммо рақиб тиббий сабабларга кўра жангда қатнаша олмаслиги маълум бўлди.
Баҳодир Жалолов бу ҳақида АҚШга кетиш чоғида, самолётда хабар топганди.
"Ўйлаганимдек бўлмади. Балки айнан шуниси керакдир. Тақдир биз билмаган йўллардан олиб боради... Биз юришда давом этамиз", - дея муносабат билдирди Баҳодир Жалолов ушбу ҳолатга.